Jamiyat faoliyatining predmeti va maqsadlari
Жамият фаолиятининг предмети, мақсадлари ва асосий йўналишлари қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига асосан давлат эҳтиёжлари учун дон ва уруғларни сотиб олиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашни таъминлаш;
- ун, омухта ем, кондицион уруғлар, макарон маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- дон маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
- улгуржи ва чакана савдо, тижорат ва воситачилик фаолиятини олиб бориш;
- транспорт хизматларини кўрсатиш;
- ўсимликларни химоя қилувчи биологик моддаларни ишлаб чиқариш (трихограмма, златоглазка) парандачилик;
- қишлоқ хўжалиги сохасидаги фаолият;
- ташқи иқтисодий фаолият.
Жамиятнинг асосий мақсади жамиятнинг умумхўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.Шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари Жамият томонидан фaқат керакли ҳужжатларни олгандан сўнггина амалга оширилади.