0-370-64-5-39-08 

O'zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Ohangaron tumani, Sanoat xududi 1-uy.

Kompaniya haqida

 

 

КОРХОНА ТАРИХИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТНОМА

 

Охангарон дон махсулотлари комбинати дастлаб 1971 йилда 1- тегирмон ишга туширилди. Ишлаб чиқариш қуввати  суткасига 220 тоннани (буғдойда) ташкил этган.  Кейинчалик 1977-78 йилларда 2-тегирмон ишга туширилди. унинг ишлаб чиқариш қуввати 180 тоннани (буғдойда) ташкил этди.

1985 йилда 2-тегирмон реконструкция қилинган, суткалик  ишлаб чиқариш қуввати  240 тоннага етказилди;

1987 йилда 1- тегирмон реконструкция килинган, суткалик ишлаб чиқариш қуввати 240 тоннага етказилди;

1998 йилда  1- тегирмон реконструкция қилинган, суткалик ишлаб чиқариш қуввати 275  тоннага етказилди;

Хозирги кунда 1- тегирмон ишлаб чиқариш қуввати суткасига 275 тоннани (буғдойда) ташкил қилади;

 2-тегирмон ишлаб чиқариш қуввати суткасига 255 тоннани (буғдойда) ташкил қилади;

Омихта ем махсулоти ишлаб чиқариш йиллик қуввати 53300 тоннани ташкил этади.

Корхонада асосан 1-тегирмон, 2-тегирмон, омихта ем ишлаб чикариш цехи,  уруғлик буғдой тайёрлаш цехи ва 2 та дон қабул қилиш ва уни сақлаш элеваторлари фаолият кўрсатади. Бунда 1-элеваторнинг дон қабул қилиш сиғими 43000 тоннани;  2- элеваторнинг дон қабул қилиш сиғими – 54000 тоннани ташкил этади. Ундан ташқари бир нечта ёрдамчи цехлар мавжуд (электро цех, мех.цех, иситиш цехи, сифат синов бўлими, биолаборатория, транспорт бўлими, 2 та тайёр махсулот омбори) Корхонага тегишли Пскент ва Бекабад туманларида Дон қабул қилиш шахобчалари мавжуд.

2010 йилнинг март ойида  Ўрта чирчиқ туманида суткасига 3 тонна нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган  нон ишлаб чиқариш цехи қуриб ишга туширилди. Ушбу цехда янги 12 нафар иш ўринлари яратилди. Нон ишлаб чиқариш цехи 2010 йилдан 2017 йил 1 декабрга қадар жамият таркибида фаолият кўрсатиб келди. 2017 йил 1 декабрдан масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди. Бунда “Охангарон дон” АЖ 100% улуш эгаси ҳисобланади.

2014 йил январ ойида Ангрен шахрида суткасига 3 тонна нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган нон ишлаб чиқариш цехи қуриб ишга туширилди. Ушбу цехда янги 16 нафар иш ўринлари яратилди. Нон ишлаб чиқариш цехи 2014 йилдан 2018 йил 1 декабрга қадар жамият таркибида фаолият кўрсатиб келди. 2018 йил 1 декабрдан масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди. Бунда “Охангарон дон” АЖ 100% улуш эгаси ҳисобланади.

Жамият фаолиятининг турлари ва йўналишлари бўлиб қуйидагилар хисобланади:

- ун, омихта ем, макарон, уруғлик материали ишлаб чиқариш ва сотиш;

- дон махсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш;

- ўсимликларни биологик химоя воситаларини ишлаб чиқариш;

- нон ва нон махсулотлари, қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш.

 «Охангарондон» АЖ нинг Бекабад шахрида филиали мавжуд.

Филиалда асосан тегирмон, омихта ем ишлаб чикариш цехи, дон ва тайёр махсулотлар сақланадиган омбори мавжуд.

Филиалда тегирмоннининг суткалик ун ишлаб чикариш қуввати 70 тоннани, омихта ем махсулоти ишлаб чикариш куввати суткасига 14 тоннани ташкил этади. 

01.01.2019 йил холатига корхонада ишловчилар сони – 495 нафар бўлиб, шундан 55 нафари  Бекабад филиалида ишловчиларни ташкил этади.

«Охангарондон» АЖ Устав жамғармаси жами 1925938,2  минг сўмни ёки номинал қиймати 300 сўм бўлган 6419794 дона акциялардан иборат.

Шундан:    Давлат улуши (АК «Ўздонмахсулот) -   51%     3274095 дона;

                   Мехнат жамоа улуши-  2,3 %   149066 дона;

                   Эркин савдо улуши (жисмоний шахслар) -  23,1 0% 14511002 дона;

                  ХИФ ваИФ лар улуши (юридик шахслар) -  23,1 %   1485631 дона акциялардан иборат.

 

Янгиликлар
Картинка 4