Jamiyatni rivojlantirish strategiyasi
“Охангарон дон” АЖ стратегияси умумий тарзда жамиятнинг мавқеини мустаҳкамлаш, мижозларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг мақбулини танлаб олиш демакдир.
“Охангарон дон” АЖ стратегиясининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- жамият йўналиш ва асосий мақсадларни белгилаб олиш;
- жамиятнинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш;
- жамиятнинг ички вазиятни таҳлил қилиш;
- жамиятнинг муқобил стратегиясини танлаш ва ишлаб чиқиш;
- диверсияланган жамият портфелини таҳлил қилиш;
- жамиятнинг ташкилий структурасини лойиҳалаш;
- интеграция даражасини ва бошқарув тизимини танлаш;
- «стратегия - структура - назорат» мажмуасини бошқариш,
- жамият фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсатини ва унинг феъл‑атвор меъёрларни белгилаш,
- жамият стратегия ва натижаларининг тескари алоқасини таъминлаш,
- стратегияни, структурани ва бошқарувни такомиллаштириш.
“Охангарон дон” АЖ стратегияси – жамиятнинг ташкилий вазифа ва мақсадларига эришишда фойдаланиладиган ташкилий ҳатти‑ҳаракатлар ва бошқарувга ёндашувлари тарзидир. Жамиятнинг стратегик режалаштиришнинг роли ва вазифалари ахборотлар тўплаш ва уларни ишлаш, стратегияни ҳар йили кайта кўриб чиқиш тизимини яратиш ва келажакда уни бошқаришдан иборат бўлади.
Кузатув кенгаши муҳим стратегик йўналишларни кўриб чиқади ва юқори бошқарув тизими тавсия этган стратегик режаларни расмий жиҳатдан тасдиқлайди.
“Охангарон дон” АЖ қурилиш ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий - хўжалик фаолиятидан максимал даражада фойда олишдир, шунингдек сифатли ва стандартлар талабларига жавоб берадиган махсулотларни ишлаб чиқаришдан иборатдир.
“Охангарон дон” АЖда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга ошириш, замонавий, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технологияларни татбиқ этиш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўздонмахсулот” АК хамда “Охангарон дон” АЖ томонидан 2021 йил давомида “Охангарон дон” АЖ нинг тегирмонда энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш хисобидан техник қайта жихозлаш мақсадида жамиятнинг 1-тегирмонини реконтрукция қилиб кунлик 350тонна/сут қувватда қайта ишлайдиган Туркиянинг “Makina ve enerji A.S ” компанияси билан 2,4 млн. Долларлик шартнома имзоланган. Шундан 24 млрд сўм банк кредитлари, 2,2 млрд сўм жамиятнинг ўз маблағлари хисобидан амалга оширилади.
- ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, мавжуд ускуналарни модернизация қилиш;
- технологик ускуналарнинг ишларини назорат қилувчи ва уларнинг оптимал режимларда ишлашини таъминловчи, маҳсулотлар чиқишининг ҳисобини олиб борадиган замонавий компьютер тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
- техник эксплуатация қилиш талабларини эътиборга олган ҳолда жамиятда мавжуд бўлган ускуналарни капитал таъмирлаш, таъмирлаш жараёнларини қаттиқ мониторинг қилиш.
- янги техника, машина – механизмлар, агрегатларини жорий этиш ва модернизация қилиш. Юқори рейтингли ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги машина – механизм ва ускуналарни тезлаштирилган усулда амалиётга тадбиқ этиш шароитларини яратиш.
- ишлаб чиқаришни оптималлаштириш мақсадида илғор назорат ускуналарини, жумладан, автоматлаштирилган қурилма ва мосламаларини жорий этиш.
- ихтисослаштирилган таъмирлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналарига сервис хизмати кўрсатиш тизимини тадбиқ этиш.
- жамиятнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш.
- ишлаб чиқариш сифатини кўтариш.
- босқичма - босқич мавжуд эскириб қолган машина – механизм ва ускуналарни янги машина – механизм ва ускуналарга алмаштириш.
- қурилиш – монтаж ва ишлаб чиқариш ишлари даврида меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш.
- маҳсулот таннархини пасайтириш ноишлаб чиқариш сарфларини пасайтириш чораларини амалга ошириш.
- ишлаб чиқариш жараёнини молия ҳисоби ва ҳисоботи, ходимларни тезкор ва ишлаб чиқариш технологик фаолиятни компьютерлаштириш бўйича информацион тизимни жорий этиш.
Юқорида режалаштирилган вазифаларни амалга оширишдан қўйидаги натижалар кутилади:
- маҳсулотнинг сифати ва товар кўриниши яхшиланади, ассортимент кенгаяди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги ошади;
- технологик кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва ишлаб чиқариш йўқотишларининг пасайиши;
- маҳсулотларни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфлари ва унинг таннархи пасаяди;
- жамиятнинг рентабеллиги ошади, молиявий аҳволи соғломлашади;
- замонавий корпоратив бошқарув тизими талаблари ҳисобга олинган ҳолда юқори малакали ҳодимлар тайёрланади, ишлаб чиқариш инвестицион, моддий-техник молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошади. Ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашё ва материалларнинг қўлланилиши техник иқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келади;
- ходимларининг малакаси ва тажрибасининг ошиши, ишлаб чиқаришда ва маҳсулотни баҳолаш соҳасида инновацион лойиҳаларни жорий этилиши;
- тақдим этилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ҳамда тезкорлиги таъминланади;
- бошқарув тизимини оптималлаштириш;
- дунё бозорида халқаро эътирофга эга бўлиш;
- ташкилотнинг ички менеджментини яхшилаш;
- ижро интизомини мустаҳкамлаш;
- замонавий ахборот технологияларини кенг тадбиқ қилиш орқали ҳужжат алмашинуви ва бошқа соҳаларда корхонада иш унумини ошириш;
- ходимларни жавобгарлиги ва ваколатларини аниқлаштиришни яхшилаш;
- мижозларни қондириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш.
Маркетинг стратегияси
“Охангарон дон” АЖ маркетинг стратегияси қуйидаги услубларни қўлланилишига асосланади:
- ишлаб чиқариш соҳасида стратегия жорий қилиш орқали мунтазам даромад олиш имкониятини яратиш;
- дунё стандартларидан кам бўлмаган даражада юқори сифатли хизматни (ишлаб чиқариш) амалга ошириш орқали рақобатбардошлиликни ташкил қилиш;
- бозордаги турли хил ҳолатларга мослашувчанлик;
- янада рентабелли соҳаларга корхона маблағларини қайта йўналтириш имконияти;
- тендерларда қатнашиш ва катта буюртмалар олиш;
- мавжуд техникаларни пул маблағларини жалб қилиш орқали янгилаш;
- янги техникаларни харид қилиш орқали ташкилот автопарки таркибини янгилаш.